Пазандалик

Буғда пиширилган кўк пиёз ва гўштли рулет

Чоп этилди Mart 12, 2020 Буғда пиширилган кўк пиёз ва гўштли рулетda fikr bildirishni o'chirish

Буғда пиширилган кўк пиёз ва қиймали рулет мантига ўхшаб кетади, лекин рулет мантидан тез тайёр бўлиши билан олдинда туради.

Ушбу таом етарли даражада тўйимли ва шу билан бирга енгил ва сувли бўлиб пишади.

Унни сув, тухум ва сув билан аралаштириб, хамир қорамиз. Хамирни пакетга солиб, 20-25 дақиқага четга олиб қўямиз.

Товада майда тўғралган пиёзни юмшагунига қадар қовурамиз.

Қийма солиб, биргаликда 3-4 дақиқа қовурамиз. Таъбга кўра туз ва мурч сепамиз.
Совутиб, устига майда тўғралаган кўк пиёзни қўшамиз.

Хамирни 1-2 миллиметр қалинликда ёямиз. Устидан ўсимлик ёғини суритамиз.

Ёйилган хамир устига юпқа қилиб асосни соламиз.

Асосли хамирни рулет шаклида ўраб, ўсимлик ёғи суритилган мантиқасқонга қўямиз.

Қайнаб турган сув устида 40 дақиқа пишириб оламиз.

Тайёр бўлган рулетни сметана ёки бошқа қайла билан дастурхонга тортамиз.