Ўзбекистон янгиликлари

Термизда бахшичилик ва достончилик санъатига бағишланган анжуман ўтказилди

Чоп этилди Mart 14, 2020 Термизда бахшичилик ва достончилик санъатига бағишланган анжуман ўтказилдиda fikr bildirishni o'chirish

Термизда “Бахшичилик ва достончилик санъати: муҳофаза, тадқиқот ва тарғибот масалалари” мавзуига бағишланган республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.
Анжуман Президентимизнинг 2019 йил 14 майдаги “Бахшичилик санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази ҳамда Республика бахшичилик санъати маркази давлат муассасаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Фанлар академияси ва Термиз Давлат университети олимлари, мамлакатимизда фаолият олиб бораётган бахши, оқин ва жировлар, бахшичилик санъати ривожига муносиб ҳисса қўшаётган мутахассислар иштирок этди.
Тадбирда бахшичилик ва достончилик санъатини янада ривожлантириш, миллий қадриятларимизнинг ноёб намуналари бўлган халқ оғзаки ижоди дурдоналарини муҳофаза этиш, тадқиқот ва тарғибот қилиш юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Соҳада мавжуд муаммолар мутахассислар томонидан чуқур таҳлил қилиниб, биргаликда уларга ечим изланди.

Иштирокчилар Республика бахшичилик санъати марказида ташкил этилган Бахшичилик санъати экспозицияси музейи билан танишди.

Анжуман доирасида шунингдек, ёш бахшиларнинг ижодий чиқишлари ва халқ амалий санъати намуналари кўргазмалари ташкил этилди.