Пазандалик

Қуритилган мевалар ва олма билан пиширилган гуручли бўтқа

Чоп этилди Mart 16, 2020 Қуритилган мевалар ва олма билан пиширилган гуручли бўтқаda fikr bildirishni o'chirish

Гуручни ювамиз. Ёнлари қалин идишга солиб, 1,5 стакан сув қуйиб, қайнатишга қўямиз. Қайнаб чиққанидан сўнг, оловни пасайтириб, сув буғланиб кетмагунича аралаштириб турамиз.

Сут, шакар, туз, майиз, туршак ва бўлакларга бўлинган олмани соламиз.
Паст оловда аралаштириб турган ҳолда 7-10 дақиқа пиширамиз.

Тайёр бўлган бўтқага сариёғ солиб, қопқоғини ёпамиз ва 5 дақиқага тиндириб қўямиз.

Бўтқага олма ва ёнғоқлар билан безак бериб, дастурхонга тортамиз.