Саломатлик

Коронавирусга қарши атир совун фойдалими ёки кирсовун?

Чоп этилди Mart 17, 2020 Коронавирусга қарши атир совун фойдалими ёки кирсовун?da fikr bildirishni o'chirish

«Ўзбекистон» телеканалидаги «Муносабат» кўрсатувида коронавирус мавзусида сўз борди.

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Шавкат Аҳмедовнинг сўзларига кўра, кирсовун – коронавирусга қарши самарали воситалардан бири.

«Ваҳима қиладиган нарса йўқ. Соғлом турмуш тарзига амал қилиш керак. Шахсий гигиенага риоя қилиш керак. Керак бўлса ҳар соатда қўлни совунлаб ювиш керак. Шифокор сифатида кир совунни тавсия қилган бўлардим, химиялашган ҳидли совунни эмас. Айнан кир совунда ювиш керак.

Иложи бўлса, спиртлаб туриш керак. Иложи бўлмаса, кир совунни ўзи ишқорий муҳит билан фойда беради», – деди Шавкат Аҳмедов.