Саломатлик

Коронавирусга қарши вакциналарнинг илк синовлари бошланди

Чоп этилди Mart 19, 2020 Коронавирусга қарши вакциналарнинг илк синовлари бошландиda fikr bildirishni o'chirish

Олимлар янги турдаги коронавирусга қарши вакциналарнинг илк синовларини амалга оширмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесусга таяниб, «РБК» хабар берди.

«Вакциналарнинг дастлабки синовлари коронавируснинг генетик кетма-кетлиги тақиқ қилинганидан 60 кун ўтиши билан бошланган эди. Бу ақл бовар қилмас ютуқ», — дейди Гебрейесус.

ЖССТ раҳбарининг сўзларига кўра, бутун дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони 200 минг кишидан, вафот этганлар сони эса 8 мингдан ошган. Касалликни юқтирганларнинг асосий қисмини (80 фоизи) Европа ва Осиё-Тинч океани минтақасида истиқомат қилувчи фуқаролар ташкил этмоқда.

Сўнгги бир сутка ичида бутун дунёда 11,5 кишида коронавирус аниқланган. 17 мартга келиб Европанинг барча давлатларида коронавирус қайд этилган ва Европа Иттифоқи вирусга қарши курашиш мақсадида хорижликларнинг таширифини 30 кунга чеклаб қўйди.

Аввалроқ Вашингтон штатининг Сиэтл шаҳридаги Саломатлик тадқиқотлар институтида коронавирусга қарши вакциналарни синовдан ўтказиш бошлангани ҳақида хабар берилганди. Синовларда 45 нафар кўнгилли фуқаро иштирок этмоқда, уларга шу кунларда битта ва бир ойдан кейин иккинчи вакцина дозалари юборилади.