Пазандалик

«Ноз-ноз» салати

Чоп этилди Mart 19, 2020 «Ноз-ноз» салатиda fikr bildirishni o'chirish

Керакли масаллиқлар:

1. Товуқ гўшти – 200 гр.
2. Бринза – 200 гр.
3. Дудланган пишлоқ – 200 гр.
4. Маринадланган қўзиқорин – 200 гр.
5. Тузланган бодринг 3-4 дона.
6. Сухарик – 100 гр.
7. Салат барги
8. Майонез
9. Тухум – 1 дона.
10. Саримсоқ пиёз – 3-4 бўлакча.

 

Тайёрланиши:

Товуқ гўшти қўлда майдаланиб, тухумга аралаштирилиб, ёғда қовуриб олинади. Алоҳида идишга сухарик, майдаланган саримсоқпиёз, 1 ош қошиқ майонез солиниб, (таъбга қараб кўкат қўшишингиз мумкин) аралаштирилади. Қолган масаллиқлар кубик қилиб тўғралади ва алоҳида идишда аралаштирилади.

 Салат идиши тубига биринчи бўлиб қўлда майдаланган салат барги, устига кубик қилиб тўғралиб аралаштирилган барча масаллиқлар кетма-кет солинади.

Сўнг, сухарик ва майонез солиниб, устини ҳоҳишингизга қараб, қирғичдан чиқарилган пишлоқ ёки пишган тухум сариғи билан безатишингиз мумкин.