Пазандалик

Пахлава

Чоп этилди Mart 24, 2020 Пахлаваda fikr bildirishni o'chirish

Пахлава – машҳур қандолатчилик пишириғи бўлиб, қиём қуйилган қаватланган хамир ва ёнғоқдан иборатдир. Пахлава ширинлигини тайёрлаш шарқ халқлари ошҳонасида кенг тарқалган. Ўзбек ошҳонасида пахлава анъанавий тарзда Наврўз байрамида дастурхонга тортилади.

ПАХЛАВА РЕЦЕПТИ
Пахлава тайёрлаш учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

сарёғ – 350 г
сметана – 300 г
тухум – 4 дона
ун – 4 стакан
истеъмол содаси – 1 чой қошиқ
шакар – 2,5 стакан
ёнғоқ – 2 стакан
асал – 2 ош қошиқ

ПАХЛАВА ТАЙЁРЛАШ ЖАРАЁНИ
Пахлава тайёрлашнинг жуда турли усуллари мавжуд, ушбу рецептда улардан бири келтирилади.
Даставвал паҳлава ҳамирини тайёрлаш керак. Ун 300 грамм сариёғ билан аралаштирилади, сўнг 3 та туҳум сариғи, сметана ва сода қўшилади, ҳамир қорилиб, 1 соатга совутгичга олиб қўйилади.
Сўнг совутгичдан олиниб, ҳамир 8 та кичик зувалаларга бўлинади. Зуваларнинг иккитаси бироз каттароқ бўлиши керак. Бу энг пастки ва энг устки қават учундир.
Начинка тайёрлаш: ёнғоқларни майдалаш керак, лекин ун каби жуда майдалаб юбориш хам ярамайди, кичик бўлакчалар қолиши керак. Ёнғоқни шунингдек қовуриб олиш хам мумкин. Бунинг учун ёнғоқ 150 даражагача қиздирилган печга 5-7 дақиқага қўйиб олинади. Бу пахлава тайёрлаш сирларидан биридир, қовурилган ёнғоқлар билан пахлава янада мазали чиқади.
4 та туҳум оқи, шакар ва майдаланган ёнғоқ бирлаштирилади.
Ҳар бир хамир зуваласи ун сепилган юзада ингичка қилиб ёйилади.
Противенга қават қилиб хамир ёйилади, хар бир қават устига бир текисда начинка қўйилади, лекин зич тарзда эмас. Шу тариқа хамир-начинка кетма-кетлигида давом эттирилади. Энг пастки ва устки қават хамирлари бироз қалинроқ бўлгани яҳши, шунда у ёпишиб қолмайди ёки куймайди.
Энг устки қават хамир билан тугайди. Ҳосил бўлган пирог ромб шаклида кесиб чиқилади, устига туҳум сариғи суртилади, ёнғоқ билан безалади. 200 даража 40-50 дақиқа пишириб олинади.
Тайёр бўлишига 5-10 дақиқа қолганда, печдан олиниб, устидан эриган 50 грамм сарёғ ва асал аралашмаси қуйилади ва якуний тайёр бўлиши учун печга қайтарилади.
Шуни таъкидлаш жоизки, противендан фақат совуган пахлавани чиқариб олиш мумкин. Акс холда пишириқнинг иссиқлигида суюқ бўлган қиёми оқиб кетади!