Мақолалар

Оддий смартфон яна 20 йилдан кейин суперкомпьютерга айланади

Чоп этилди Mart 25, 2020 Оддий смартфон яна 20 йилдан кейин суперкомпьютерга айланадиda fikr bildirishni o'chirish

Яна 20 йилдан кейин замонавий суперкомпьютерлар имконияти оддий смартфонларда ҳам пайдо бўлади, деди Intel компанияси тадқиқотлар ва ишланмалар бўйича бош директори Иван Кузьмин РИА Новостига берган интервьюсида.
«Агар ҳисоблаш имкониятларига қарайдиган бўлсак, 1994 йилги суперкомпьютерларнинг имкониятлари ҳозирги смартфонлар имкониятлари билан тенглашади. Агар келажакка қарайдиган бўлсак, яна 20 йилдан кейин бугунги суперкомпьютерлар бажарадиган улкан миқдордаги мураккаб вазифаларни оддий смартфонларда ҳам бажариш мумкин бўлади», – дейди Кузьмин.
Унинг фикрича, «агар бу айтганларим амалга ошадиган бўлса, матнларни синхрон таржима қила оламиз, одамлар билан унинг тилини билмасак ҳам гаплаша оламиз, мураккаб конструкцияларни моделлаштирамиз ва шу заҳотиёқ маълумот оламиз». «Жаҳон ушбу йўналишда ҳаракат қилмоқда. Яқин 10-20 йилда суперкомпьютерлар имкониятидан ҳамма фойдаланиши мумкин бўлади», – қўшимча қилди у.
Кузьминнинг аниқлик киритишича, ҳозирги кунда Aurora суперкомпьютерининг бир сонияда бажараётган операциясини инсон 31,7 триллион йилда бажарган бўларди.