Дунё янгиликлари

Нидерландия одамларнинг учтадан зиёд тўпланиши таъқиқланади

Чоп этилди Mart 25, 2020 Нидерландия одамларнинг учтадан зиёд тўпланиши таъқиқланадиda fikr bildirishni o'chirish

Нидерландия ҳукумати коронавирус тарқалишига қарши кўрилаётган чора-тадбирлар доирасида одамларнинг учтадан ортиқ тўпланишига тақиқ жорий қилди, деб хабар қилади РИА «Новости».

«Ушбу янги тартиб ҳақида душанба куни мамлакат адлия вазири Фердинанд Грапперхаус матбуот анжуманида маълум қилган», дейилади хабарда.

Уч кишидан ортиқ тўпланишга жорий этиладиган тақиқ 1 июнгача амал қилади. Бундан ташқари, шаҳар ҳокимиятлари ушбу тартибни бузганларни, жумладан 1,5 метрлик масофага амал қилмайдиганларни ҳам жаримага тортиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш миллий институтининг сўнгги маълумотида айтилишича, Нидерландияда янги турдаги коронавирусга чалинганлар сони 4 749 кишига етган, 213 киши офат қурбони бўлди.