Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистонлик мутахассислар COVID-19 вирусини аниқлаш тизимини ишлаб чиқди

Чоп этилди Mart 25, 2020 Ўзбекистонлик мутахассислар COVID-19 вирусини аниқлаш тизимини ишлаб чиқдиda fikr bildirishni o'chirish

Мутахассислар ушбу ишланмани яратиш устидаги изланишларни бундан бир ой олдин, вируснинг дунё бўйлаб тарқалиши авж олган ва Ўзбекистонда ҳам пайдо бўлиш хавфи ортиб бораётган бир пайтда бошлаган эди.

Бутун жараён учун 5-6 соат талаб этилишини инобатга олган ҳолда айтиш мумкинки, бу тезкор таҳлил эмас, балки фақат ихтисослашган лабораторияларда ишлатилиши мумкин бўлган тўлиқ тест тизимидир.

Маҳаллий тест тизимини яратиш жараёнида Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасининг кўмагини алоҳида қайд этиш зарур. Элчихона AҚШда ишлаб чиқарилган ижобий назорат намуналарини тезкор етказиб беришни ташкил қилди.