Ўзбекистон янгиликлари

Жазо кучайди: энди карантинни бузганлар 10 йилгача озодликдан маҳрум этилади

Чоп этилди Mart 25, 2020 Жазо кучайди: энди карантинни бузганлар 10 йилгача озодликдан маҳрум этиладиda fikr bildirishni o'chirish

ОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев иштирокида брифинг ўтказилди.

Баёнотдан парча:

— Куни кеча бўлиб ўтган Сенат ялпи мажлисида карантин қоидаларига риоя этмаслик учун жазо чораларини кучайтиришга қаратилган Қонун маъқулланди.

Эндиликда карантин қоидаларини бузганлик учун маъмурий жарима миқдори фуқаролар учун — 6 690 000 сўмгача, мансабдор шахслар учун — 11 150 000 сўмгача оширилди.

Жиноий жазо ҳам кучайтирилиб, 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш, аҳоли орасида ваҳима чиқариш учун ҳам — жиноий жавобгарлик белгиланди.