Ўзбекистон янгиликлари

Апрель ойи учун сотиб олинган ойлик йўл чипталарининг пули қайтарилади

Чоп этилди Mart 26, 2020 Апрель ойи учун сотиб олинган ойлик йўл чипталарининг пули қайтариладиda fikr bildirishni o'chirish

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2020 йил 21 мартдаги “Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини вақтинча тўхтатиш тўғрисида”ги 290-сон қарорига мувофиқ, барча жамоат траспортлари–автобус, метро ва йўналишли таксилар фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Шу муносабат билан апрель ойи учун харид қилинган ойлик йўл чипталари “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ нинг “Ойлик йўл чипталари ва жетонлар сотиш бўлими” томонидан қайтариб олиниб, пул маблағлари фуқароларга тўлиқ миқдорда қайтарилади!

Мурожаат учун ​манзил: Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 6-уй “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ биноси 1-қавати.

Телефон: (71) 233-54-23, (71) 244-17-52