Ўзбекистон янгиликлари

Президент жамоат жойларида ниқобсиз юрганлар учун жазони кучайтириш ҳақида қонун имзолади

Чоп этилди Mart 26, 2020 Президент жамоат жойларида ниқобсиз юрганлар учун жазони кучайтириш ҳақида қонун имзоладиda fikr bildirishni o'chirish

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазири ўринбосари Азизбек Икрамов иштирокида онлайн брифинг ўтказилди. Унда хабар қилинишича, инфекция тарқалишининг олдини олиш ишларини тўлақонли амалга ошириш, эпидемияга қарши курашиш, қоидаларга сўзсиз риоя этилишини таъминлаш мақсадида бугун Ўзбекистон Респбуликаси Президенти томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун имзоланди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига ўзгартириш киритилиб, унга кўра, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиши учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача жарима солишга сабаб бўлиши белгилаб қўйилган.

Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиш, шу жумладан:

➖карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши шароитида шифохонадаги ички тартибга риоя этмаслик,

➖давлат санитария назорати органларининг тиббий текширувдан ўтиш ва даволаниш,

➖карантинни ўташ учун белгиланган жойларга етиб бориш ва ушбу жойларни белгиланган муддатда тарк этмаслик,

➖касаллик юқиш хавфи мавжуд бўлган даврда мулоқотда бўлинган шахслар ва борилган жойлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги ва бошқа қонуний талабларни узрли сабабларсиз бажармаслик учун

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача — 6 690 000 сўм, мансабдор шахсларга эса 50 бараваригача — 11 150 000 сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгилаб берилди.