Пазандалик

Шоколадли глазур тайёрлаш рецепти – боскичлари, керакли масалликлар, тавсиялар

Чоп этилди Mart 27, 2020 Шоколадли глазур тайёрлаш рецепти – боскичлари, керакли масалликлар, тавсияларda fikr bildirishni o'chirish

Турли хил пишириқ ва ширинликларни безатишда глазурнинг ўрни катта. Шоколадли глазур тайёрлашда баъзи бир тавсияларга амал қилинса, у окиб кетмайди, пишириққа мустаҳкам ўрнашади.

ГЛАЗУР ТАЙЁРЛАШ РЕЦЕПТИ
Тайёрлаш вакти: 1 соат | Порциялар сони: 1
Керакли масаллиқлар:

Какао — 4 ош кошик;
Шакар — 12 ош кошик;
Сут — 8 ош кошик;
Сариёг — 50 г;
Таъбга кура ванилин.
Тайёрланиши:

Барча масалликлар тайёрлаб олинади. Сирли идишда шакар ва какао кукуни бир хилликка етгунча аралаштирилади.
Аралашмага илик сут кушилади, шакар эриши учун идиш оловга куйилади ва аралашма кайнатилади.
Кайнаб чиккач, олов учирилади. Аралашма бироз совугач, унга сариёг кушилади. Сунг куюклашиши учун 30 дакикага колдирилади.
Глазур тайёр. Агар аралашма жуда куюк булиб кетса, уни оловга кайтариб, бироз сув кушган холда яна бир бор кайнатиб олиш кифоя. Куюлтириш учун эса яна шакар кушиш керак. Масалликларнинг юкоридаги нисбати буйича глазурни исталган микдорда тайёрлаш мумкин. Янада юмшок ва хаводор булиб чикиши учун эса оловдан олгач, миксер ёрдамида уриб олиш тавсия этилади.