Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 83 нафарга етди

Чоп этилди Mart 27, 2020 Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 83 нафарга етдиda fikr bildirishni o'chirish

Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 8тага ошиб, 83 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу инфекцияни юқтириб олганларнинг 5 нафари Тошкент шаҳрида, уч нафари эса Андижонда қайд қилингани тасдиқланди.

Шу йилнинг 26 март куни сурункали касалликлари билан диспансер назоратида бўлган наманганлик 72 ёшли Р. коронавирус инфекцияси ташхиси билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган эди. У бугун тонгда соат 4:30да шифокорларнинг реанимацион муолажаларига қарамасдан ўткир миокард инфарктидан вафот этган.