Дунё янгиликлари

Малайзия масжидларида муҳтожларга гуруч тарқатувчи машина ўрнатилади

Чоп этилди Fevral 20, 2019 Малайзия масжидларида муҳтожларга гуруч тарқатувчи машина ўрнатиладиda fikr bildirishni o'chirish

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳридаги масжидлардан бирида муҳтож бўлган инсонларга озиқ-овқат маҳсулотларини тақдим этувчи электрон автомат машина ўрнатилди. Бу ҳақда Free Malaysia Today нашри хабар берди.

Ал-Акрам масжидида худди шундай машина ўрнатилиши кўзда тутилган бўлиб, февраль ойининг охирига қадар Малайзия Ислом дини бошқармаси томонидан ўрнатилиши кўзда тутилган.

Мутахассисларнинг маълум қилишича, гуруч тарқатувчи мослама фақатгина маҳсулот тарқатмайди, унинг закот ва эҳсон маблағларини қабул қилиш имконияти ҳам мавжуд.

Бундай маҳсулотлар тарқатувчи аппаратлар Индонезияда оммалашган, бироқ Малайзияда эндиликда ўрнатилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати