Мақолалар

Саратон келтириб чиқарувчи энг хавфли маҳсулот аниқланди

Чоп этилди Fevral 21, 2019 Саратон келтириб чиқарувчи энг хавфли маҳсулот аниқландиda fikr bildirishni o'chirish

Шакар. Ҳа, бу шубҳасиз шакар экан!
АҚШдаги М.Д.Андерсон номидаги онкологик марказ олимлари шакарни ҳаддан ортиқ даражада истеъмол қилиш саратон пайдо бўлиши хавфини оширишини аниқлашди. Бир гуруҳ сичқонларга кўплаб ғарб давлатларида одамлар истеъмол қиладиган шакар миқдорига тенг сахароза берилган, бошқалари эса шакарсиз крахмал парҳезида бўлган. Тадқиқот якунида мутахассислар биринчи гуруҳдаги сичқонлар қонида шакар миқдорининг ошиши ўсимтанинг тез ўсишига сабаб бўлганини аниқлашди.

Шу боис олимлар қанд касаллиги, саратон, семириш ва юрак касалликлари хавфини камайтириш учун шакарни камроқ истеъмол қилишни тавсия қилишмоқда.
Ширинлик ўрнига мевалар ейиш, шакар ўрнига эса асалдан фойдаланиш тавсия этилмоқда.

Манба: Zamin.uz