Мақолалар

Дунёнинг энг қадимий обидалари

Чоп этилди Fevral 21, 2019 Дунёнинг энг қадимий обидалариda fikr bildirishni o'chirish

Инсоният тарихий ривожланишидаги сиёсат, фан ва технологияларнинг таъсирига дош бериб, бугунги давргача сақланиб келган тарихий обидалар саноқлидир.

 

Яқинда History Lists онлайн порталида замонамизнинг энг қадимий обидалари рейтинги эълон қилинди. 

Унга кўра, милоддан аввалги 444-440 йилларда бунёд этилган Грециядаги Посейдон ибодатхонаси биносининг сақланиб қолган бир қисми дунёдаги энг қадимий обида, деб қайд этилди.

Посейдон ибодатхонаси, Греция

Рейтинг натижаларига кўра, Крит оролидаги Кносс саройи обидаси, Римдаги Ғалаба аркаси, Туркиядаги Цельсий кутубхонаси, Ливандаги Бальбек ибодатхонаси дунёнинг қадимий тарихий обидалари деб эътироф этилди.

Крит оролидаги Кносс саройи обидаси. Милоддан аввалги XVI асрга оид.

 

 

 Римдаги Ғалаба аркаси. Милодий 315 йилда қурилган.

 

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА