Саломатлик

Олимлар коронавирус пандемияси оммавий семизликка олиб келишидан хавотирда

Чоп этилди Aprel 6, 2020 Олимлар коронавирус пандемияси оммавий семизликка олиб келишидан хавотирдаda fikr bildirishni o'chirish

Парҳезшуносларнинг фикрича, пандемия одамларда оммавий вазн ортишини келтириб чиқаради. Бу ҳақда Daily Mail ёзмоқда.
«Ушбу ҳолат кам ҳаракатли ҳаёт тарзи ва уйда кўп овқат истеъмол қилиш билан боғлиқ», дейилади хабарда.

Буюк Британиялик парҳезшунос Женнифер Обертнинг таъкидлашича, ҳозирги кунда одамлар стресс ҳолатида, бу эса уларни носоғлом овқатланишга ундайди.
Мутахассислар карантин пайтида одамларга аввалги тана вазнини сақлаб қолиш жуда қийин бўлишини айтмоқда.

«Ортиқча вазн тўплаш ҳаммамизда кузатилади. Ҳатто карантинда спорт билан шуғулланишга ҳаракат қилаётганларда ҳам»,  дейди франциялик спорт мураббийси ва парҳезшунос Жулиан Мерсье.

Вазн ортиши болаларга ҳам тааллуқли. Ота-оналар ўз фарзандларига кўчада тенгдошлари билан ўйнашлари ўрнига уйда ширинликлар ёки «зарар»ли маҳсулотлар ейишга рухсат беради.
Мутахассислар ортиқча вазн тўпламаслик учун кун тартибига риоя қилиш ҳамда уй шароитида спорт билан шуғулланишни тавсия қилмоқда.