Мақолалар

Ҳаддан ошиш (исроф)

Чоп этилди Fevral 22, 2019 Ҳаддан ошиш (исроф)da fikr bildirishni o'chirish

Ортиқча ҳилмли бўлиш – хорлик.

Ортиқча сахийлик – исроф.

Тежашнинг ортиғибахиллик.

Ортиқча жиддийликкибр.

Зиёда ҳаловат – адабсизлик.

Ортиқча мурувват – ёмон дўстлар.

Иффатнинг суиистеъмоли – танглик.

Тавозенинг зиёдаси – хорлик ва зорлик.

Умид қилишнинг ортиқчаси – беҳуда орзу.

Ортиқча ҳаё – аҳмоқлик.

Ортиқча латофат – лаганбардорлик, хушомад.

Зиёда ихлос – жафо.

Ортиқча парҳезкорлик – васваса.

Маъносиз нозик нарсаларга қараш ва ортиқча

хурсандчилик такаббурликдир.

Зиёда хафагарчилик – сабрсизлик, тоқатсизликдир.

Ортиқча ғийбат ва туҳмат – ҳаддан ошишдир.

Нафснинг ортиқча умидсизланиши ва ноқис касбнинг зиёдаси – алдовдир.

Муҳаммад Ҳаким Термизийнинг “Маърифатул асрор” китобидан

“Ислом нури” газетасининг 2019 йил, 3-сонидан олинди