Мақолалар

Ҳилм ҳақида

Чоп этилди Fevral 23, 2019 Ҳилм ҳақидаda fikr bildirishni o'chirish

Ҳалимликнинг боши банданинг таъби ва садри, яъни кўксидадир. Ҳар қачон унга Холиқдан ва ё махлуқдан бир ҳолат келса, Унинг таъби ва кўксини ёқимли ҳислар қамраб олади. Ҳилмнинг иши унда унс, бегоналик, розилик ва ғазабланишнинг зоҳир бўлмаслигидир. Унинг зидди – нодон ва журъатли бўлиш.

Билгин! Туз билан таомлар маромига келганидек, нарсалар ҳам ҳилм билан ислоҳ бўлади. Турли ишлардаги ҳилм ҳам худди шундай. Таомнинг тузи кўп ёки оз бўлса, таом мазасиз ёки шўр бўлиб бузилади. Шу каби ишларда ҳам ҳилм кўп ёки оз бўлса, мароми бузилади.

Шу каби ишлар ҳилмнинг оз ва кўплигига боғлиқдир. Ҳилмнинг ўлчови билишдир. Билиш илмни кашф этиш ва ҳеч бир такаллуфсиз тез баён қилиш ҳамда ҳақиқат билан илмга етишишдир.

Ҳилмнинг зидди – гина-кудурат. Аллоҳ таоло уни сифатлаб бундай дейди:

“Уни фаҳмламасликлари учун қалбларига парда, қулоқларига оғирлик (пайдо) қилдик” (Анъом сураси, 25-оят).

Хуллас, билиш илмни кашф этиш ва ҳақиқатда илмга етишишдир. Унинг зидди эса илмдан тўсилишдир.

Ислом нури” газетасининг 2019 йил, 3-сонидан