Мақолалар

Шогирдлар одоби ҳақида

Чоп этилди Fevral 23, 2019 Шогирдлар одоби ҳақидаda fikr bildirishni o'chirish

Билгин! Шогирдликнинг аввалида, у устозини ҳеч бир ҳолда айбламайди. Ёқса ҳам, ёқмаса ҳам устоз фикрига қараб иш тутади. Устозидан ўз сирини яширмайди. Устозининг сирини билишга қизиқмайди. Агар устозининг сирини сақлайди. Устоз илмининг хабарини  бирон-бир кишига билдирмайди. Бошқа бировдан бир илм хабарини эшитса, (дарҳол) уни устозига билдиради. Агар устози ҳазил қилса, унга ҳазил-мутойиба қилмайди. Балки уни ҳурмат ва иззат қилиб, ҳайбатини оширади. Устозига муҳаббат, иззат, ҳурмат билан муомала қилади. Устози билан обрў топиш, роҳатланиш, кўтарилиш учун юрмайди. Унга роҳат ва фароғат тилайди. Ҳузурида билимдонлик қилмайди. Қўлидаги мол дунёсини устози учун деб билади. Устозининг руҳсатисиз бирон-бир кишига бир нарса бермайди. Хазина топиб олса, ундан насибадор бўлмайди.

Ислом нури” газетасининг 2019 йил, 3-сонидан