Дунё янгиликлари

БМТ: Дунёдаги тилларнинг 43 фоизи йўқолиб кетиши мумкин

Чоп этилди Fevral 23, 2019 БМТ: Дунёдаги тилларнинг 43 фоизи йўқолиб кетиши мумкинda fikr bildirishni o'chirish

Кичик халқлар ўзларининг тилини сақлаб қолиш имконига эга эмас. Бугунги кунда дунёдаги тилларнинг 43 фоизи буткул йўқолиб кетиш хавфи остида. Бу ҳақда БМТнинг навбатдаги тадқиқоти эълон қилинди. Ушбу ҳужжатда таъкидланишича, ҳар икки ҳафтада сайёрамизнинг битта тили йўқ бўлмоқда. Амалда йўқ бўлган тиллар сирасига лигур, пикард, карачаева, болқор, хуросон, гагауз, арбирей тиллари, сваний, куррипако, маори ва Африканинг айрим тиллари киради. Тилларнинг йўқолаётганининг асосий сабаби, кичик халқларнинг катта қисми йирик шаҳарларда яшаб қолмоқда ва у ерда она тилида гаплашиш ва уни ўқиб ўрганиш имкони йўқ. Натижада она тили ўз ўрнини давлат тилига бўшатиб бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда дунёда 7 097 тил бор.