Дунё янгиликлари

Қозоғистонда ғолиб қори автомобил билан тақдирланади

Чоп этилди Fevral 23, 2019 Қозоғистонда ғолиб қори автомобил билан тақдирланадиda fikr bildirishni o'chirish

Алматида 6-28 апрель кунлари Республика қорилар мусобақасининг 8-тури ўтказилади. Тадбир ташкилотчиси Қозоғистон мусулмонлари идораси. Танлов иштирокчилари тўртта номинация бўйича беллашадилар: Қуръони каримни тўлиқ ёддан ўқиш, Қуръоннинг учдан икки қисмини ёддан ўқиш, Қуръоннинг учдан бир қисмини ёддан ўқиш ҳамда Қуръонни тажвид қоидаларига риоя қилиб ўқиш.

Танловда фақат ўттиз ёшдан ошмаганлар иштирок этади. Шунингдек, улар Қуръон мусобақаси бўйича республика ва халқаро танловлар совриндори бўлмаслиги керак. Танлов ғолиби автомобиль билан, иккинчи ва учинчи ўрин соҳиблари эса пул мукофоти билан тақдирланади.