Янгиликлар

Ўзбекистон МДҲнинг экскурсион туризм учун энг яхши давлатлари рўйхатидан жой олди

Чоп этилди Fevral 25, 2019 Ўзбекистон МДҲнинг экскурсион туризм учун энг яхши давлатлари рўйхатидан жой олдиda fikr bildirishni o'chirish

ТурСтат агентлиги ўтказган сўров ва тадқиқотлар натижаси бўйича МДҲнинг экскурсион туризм учун энг яхши давлатлари рейтинги эълон қилинди.

Рейтингда биринчи ўринни Беларусь олди. Ўзбекистон мазкур рейтингда 12 фоиз овоз билан тўртинчи ўринда жойлашди.

Қозоғистон иккинчи (22 фоиз), Озарбойжон эса учинчи ўринга (16 фоиз) лойиқ топилди. Юқори бешликни Арманистон 9 фоиз овоз билан якунлаган.

ТурСтат маълумотига кўра, МДҲ давлатларида экскурсион туризм йилига уч миллиондан ортиқ экскурсион сафар ва турларни ўз ичига олади.

Аввалроқ Ўзбекистон Wanderlust World Guide Awards танловининг «Энг тез ривожланаётган туристик йўналиш» (Тор emerging destination) номинациясида ғолиб дея эътироф этилганди.

kun.uz