Янгиликлар

Саёҳат арзонга тушадиган мамлакатлар номи эълон қилинди

Чоп этилди Fevral 25, 2019 Саёҳат арзонга тушадиган мамлакатлар номи эълон қилиндиda fikr bildirishni o'chirish

Камчиқим саёҳат таклиф этувчи давлатлар рейтингида бу йил нафақат Беларусь, Молдавия ва Абхазия, шунингдек Ҳиндистон, Непал, Марокаш, Индонезия, Танзания каби экзотик давлатлар ҳам ўрин эгаллади, деб хабар беради “Skyscanner».

Қайд этилишича, экспертлар ўттиз давлат мисолида ўн тўрт кунлик – икки кишилик саёҳат, борар-келар авиачипта харажатларини (Россия шаҳарларидан йўналтирилган авипарвозлар ўртача нархидан келиб чиқилган) ҳисоблаб чиққан. Бунда меҳмонхона ва ижара уйда яшаш, кафе, ресторанларда овқатланиш, транспорт ва кўнгилочар масканларга кетадиган сарф-харажатлар ҳам ҳисобга олинган.

Демак “Skyscanner» рейтингига кўра, камчиқим саёҳат таклиф этувчи мамлакатлар биринчи тўртталигига Беларусь, Молдова, Абхазия ва Грузия кирган. Экзотик йўналишлардаги камчиқим саёҳатлар бўйича эса Ҳиндистон етакчилик қилмоқда.

Ҳиндистонга саёҳат қилиш Грузияга саёҳат қилишдан бор-йўғи 32 доллар қиммат (ушбу мамлакатга икки ҳафталик саёҳатга ўртача 1564 доллар кетиши мумкин). Шунингдек, камчиқим саёҳат рейтингига Вьетнам (1980 доллар) ва Шри-Ланка (2072 доллар) кирган. Ушбу мамлакатларга саёҳат қилиш Хорватия ва Грецияда меҳмон бўлишдан кўра арзонроқ. Индонезия (2201 доллар), Таиланд (2266 доллар), Тунис (2400 доллар) ва Танзания (2704 доллар) ҳам рўйхатдан жой олган.

 

Малоҳат Ҳусанова,

ЎзА