Мақолалар

Тузнинг янги хавфи маълум қилинди

Чоп этилди Fevral 26, 2019 Тузнинг янги хавфи маълум қилиндиda fikr bildirishni o'chirish

Мюнхен университети (Германия) олимлари аниқлашича, инсон организмида ош тузининг чўкиндиси аллергик реакциялар ривожига олиб келади. Бу ҳақда MedicalXpress хабар бермоқда.

Мутахассислар атопик дерматит – сурункали аллергик касаллик билан оғриган беморларнинг тери намуналарини таҳлил қилишди. Маълум бўлишича, терининг тегишли қисмларида натрий даражаси нормадан 30 баробар юқори экан.

Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, натрий хлориди Th2-ҳужайраларни интерлейкин-4 (IL-4) ва интерлейкин-13 (IL-13) оқсилларини юқори миқдорда ишлаб чиқишга мажбурлайди. Натижада, атопик дерматитни ўз ичига олган тери яллиғланиши касалликлари ривожланади.

Th2-ҳужайралари CD4+ хелпер T-ҳужайраларнинг субпопуляцияси саналади. Агар содда T-ҳужайра, яъни, антиген билан алоқада бўлмаган ҳужайра В-лимфоцитлар орқали фаоллаштирилса, унда у Th2’га айланади ва антижисмлар ҳамда яллиғланиш реакцияларида иштирок этувчи цитокинларни катта миқдорда ишлаб чиқара бошлайди. Кўрсатилишича, юқори туз концентрациясида T-ҳужайралар Th2’га қайта айланади.