Мақолалар

Кибрнинг зарари

Чоп этилди Fevral 26, 2019 Кибрнинг зарариda fikr bildirishni o'chirish

Бани Исроилда гуноҳкор одам бор эди. Шу қавмдаги бошқа бир киши эса кўп ибодат қилиши билан шуҳрат топганди. Кунларнинг бирида ўша гуноҳкор обиднинг олдидан ўтаркан: “Шу зотнинг олдида ўтирай, зора Аллоҳ унинг ҳурматидан менинг гуноҳларимни ҳам кечирса”, деди ва ёнига ўтирди.

Бу пайт ободнинг бошига булут соя солиб турарди. Бундан қалбида кибр ғимирлаган киши: “Гуноҳкор бир банда қандай қилиб менинг ёнимда ўтириши мумкин?” – дея ундан юзини ўгирди. Обиднинг юз бермаганини кўрган гуноҳкор ўрнидан туриб кета бошлади. Шунда булут гуноҳкорнинг кетидан кетди.

Аллоҳ таоло ўша даврнинг пайғамбарига: “Мен бандаларимнинг ниятига кўра муомала қиламан. Гуноҳкорнинг хайрли нияти учун уни кечирдим. Кибри туфайли эса обиднинг ибодатларини йўқ этдим”, дея ваҳий юборди.

Нигора МИРЗАЕВА тайёрлади.

“Ислом нури” газетасининг 2019 йил, 3-сонидан