Мақолалар

Намозни бузувчи амаллар

Чоп этилди Fevral 26, 2019 Намозни бузувчи амалларda fikr bildirishni o'chirish

Қуйидаги амаллар намозни бузади:

  • Намозда озми, кўпми дунёвий сўзни сўзлаш, гарчи беихтиёр бўлса ҳам;
  • Янглишиб бўлса ҳам салом бериш ёки саломга алик қайтариш;
  • Ейиш ёки ичиш;
  • Қибладан бошқа томонга бурилиш;
  • Намоздаги бир рукнни бажариш асносида уч марта ортиқча ҳаракат қилиш (масалан: кийимни тўғрилаш, қашиниш ва ҳоказо);
  • Ўзи эшитадиган даражада кулиш, аммо ёнидаги эшитадиган даражада кулса, таҳорати ҳам, намози ҳам бузилади.
  • Дунёвий ташвиш туфайли “уф” тортиш, “оҳ-воҳ” дейиш ва йиғлаш, аммо охиратни ўйлаб, жаннатдан умидвор бўлиб, дўзахдан қўрқиб йиғласа намози бузилмайди;
  • Узрсиз томоқни қириш ёки йўталиш (масалан: атайлаб йўталиш);
  • Акса уриб “Алҳамдулиллоҳ” деган кишига “Ярҳамукаллоҳ” дейиш;
  • Бирор хабарга жавоб бериш, гарчи Қуръон оятини ўқиб бўлса ҳам (масалан: “Фалончи вафот этди”, дейилса, намоз ўқиётган киши: “Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожийъун”, деб жавоб берса);
  • Таяммум билан намоз ўқиётган киши сувни кўриши;
  • Бомдод намозини ўқиш пайтида қуёшнинг чиқиши;
  • “Аллоҳу акбар” лафзидаги “а” товушини чўзиш;
  • Намоз ичида ўқиладиган сура ва дуоларни китобга қараб ўқиш;
  • Одамлардан сўраса бўладиган нарсани намозни ичида Аллоҳдан сўраб дуо қилиш (масалан: “Эй Аллоҳ, менга кўп мол бер”).

(“Мухтасарул виқоя” ва “Нурул ийзоҳ” китобларидан).

«Ислом нури» газетасининг 2019 йил, 3-сонидан