Янгиликлар

“Ўзбекистонни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаймиз”

Чоп этилди Fevral 26, 2019 “Ўзбекистонни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаймиз”da fikr bildirishni o'chirish

Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) бош директори ўринбосари Алан Вулф Тошкентда ўтказилган Марказий Осиёда таҳдидлар ва янги имкониятларга бағишланган халқаро анжуманда: «Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига кириши аллақачон бошланган очиқ иқтисод сари йўлдаги қадамлардан бири. Мамлакатнинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни бир ёки икки йил вақт олади. Биз бу борада Ўзбекистонни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз ва кўмак берамиз», дея таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, ЖСТ 1995 йили тузилган бўлиб, эндиликда унга аъзо давлатлар сони 160 дан ортиқ. Ҳозирда мамлакатимиз ЖСТ ичида кузатувчи мақомида иштирок этмоқда.