Янгиликлар

Ғайридин Исо алайҳиссалом номидаги Диний марказ қурилишига сармоя киритди

Чоп этилди Mart 1, 2019 Ғайридин Исо алайҳиссалом номидаги Диний марказ қурилишига сармоя киритдиda fikr bildirishni o'chirish

Рус миллатига мансуб Роман Лисицын Махачқалъа билан Каспий денгизи ўртасидан қурилаётган Исо алайҳиссалом номидаги Диний марказ қурилишига маблағ берди.  Бу ҳақда унинг ўзи бундай дейди:

“Ҳаммага салом, дўстлар. Кўпчиликка маълумки, Доғистон Махачқалъасида Исо алайҳиссалом номи билан аталадиган Диний марказ барпо этилмоқда. Марказ саховатпеша одамлар маблағи ҳисобидан қад кўтармоқда, унда уларнинг қайси миллатга мансублиги, қайси динга эътиқод қилиши муҳим эмас, муҳими, мазкур Диний марказ эшиклари ҳар бир инсонга очиқ бўлади. Яқин келажакда Диний марказ нафақат Доғистон, балки бутун Россиянинг бебаҳо бойлигига айланади.

Мен ўзим доғистонликман, мусулмон эмасман, мен русман, аммо ўзимнинг арзимас маблағимни Исо пайғамбар (алайҳиссалом) номи билан аталган Диний марказ равнақига ҳисса қилиб қўшдим. Дўстлар, ҳозирча имкониятимиз бор экан, яхши ишлар қилишга шошилайлик”. Романнинг ушбу видеоёзуви инстаграм орқали тарқалди.

Таъкидлаш жоизки, Исо алайҳиссалом номи билан аталган Диний марказ қурилаётган майдон турли дин ва конфессиялар вакилларини бирлаштирган марказга айланди. Ушбу марказ қурилишига ҳисса қўшиш учун биров озроқ, биров кўпроқ – ҳамма топганини олиб келмоқда.