Янгиликлар

Ҳиндистон илк бора ИҲТ йиғилишида қатнашади

Чоп этилди Mart 1, 2019 Ҳиндистон илк бора ИҲТ йиғилишида қатнашадиda fikr bildirishni o'chirish

Ҳиндистон илк бора Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) йиғилишида иштирок этмоқда. Ислом ҳамкорлик ташкилотининг йиғилишида чиқиш қиладиган Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири асосий эътиборни терроризм муаммоси ва террорчилик ташкилотларига қарши курашга қаратади. Йиғилиш бугун бўлиб ўтади.

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг сўзларига кўра, ИҲТ йиғилишида иштирок этишга таклиф этилиш “Ҳиндистон ва мамлакатда истиқомат қилаётган 185 миллион мусулмоннинг мусулмон оламининг ривожланишига қўшган ҳиссасини эътироф этилганидан даракдир”.