Мақолалар

Оламшумул тадқиқот: Қуръонда зикри келган ўсимлик саратонга қарши энг яхши восита

Чоп этилди Mart 3, 2019 Оламшумул тадқиқот: Қуръонда зикри келган ўсимлик саратонга қарши энг яхши воситаda fikr bildirishni o'chirish

АҚШнинг Мичиган университети олимлари ўтказган тадқиқотлари натижаларини эълон қилишди. Уларнинг таъкидлашича, занжабил (имбирь) илдизи саратон ҳужайраларини ўлдиришда кимётерапияга қараганда самаралироқ.

Занжабил асосан таомларга ишлатиладиган зиравор ҳисобланади, қадимдан табиблар уни доривор ўсимлик сифатида ҳам қўллаб келишган. Лекин америкалик олимларнинг яқинда аниқлаган маълумотлари ўсимлик ҳақидаги барча ижобий тушунчаларни унутишга сабаб бўлади. Тажриба натижаларига кўра, занжабил саратон ҳужайраларини кимётерапияга қараганда яхшироқ ўлдиради. Энг яхши самара аёллар тухумдони саратони касаллигини даволашда кузатилди.

Мичиган тиббиёт университети олимларининг ўтказган тадқиқотига мувофиқ, занжабил илдизи ҳужайралардаги яшаш ва кўпайиш учун хизмат қиладиган хавфли воситаларни йўқ қилади, энг асосийси, бунда ҳеч қандай ножўя таъсирлар кузатилмайди, чунки занжабилнинг табиий хусусиятлари тиббий синтетик воситаларга қараганда организм томонидан яхшироқ қабул қилинади.

Тадқиқотчилар саратон занжабил таъсирида 56 %га камайишини аниқлашди. Сал илгарироқ, Саудия Арабистонилик олимлар занжабил элексири кўкрак саратонига олиб келувчи хавфли ҳужайраларнинг тарқалишини камайтиришини исботлашган эди. Таъкидлаш жоизки, ўсимлик фақат хаста ҳужайраларга таъсир этиб, соғломларини ҳаётда қолдиради.

Шифокорлар зиравордан саратоннинг олдини олувчи восита сифатида фойдаланиш мумкинлигини эътироф этишмоқда.

Ҳозирда ушбу тадқиқот юзасидан изланишлар давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, занжабил Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида эслаган ўсимликлардан биридир: (Жаннат) соялари уларга яқин ва мевалари ҳам (узишга осон бўлиши учун) эгиб қўйилган бўлур. Уларга кумуш идишлар(да таомлар) ва (ўзи кумушдан ясалган бўлса-да, шаффофликда) шиша бўлиб кетган қадаҳлар(да шароблар) айлантирилур. Шиша бўлганда ҳам кумушдан, (уларни соқийлар) ўлчаб қўйганлар. (Жаннат аҳли) у жойда мизожи занжабил бўлмиш қадаҳларда (май) ичирилур. У ердаги чашманинг номи Салсабил деб аталур (Инсон сураси 14-18-оятлар).

fitrat.uz