Мақолалар

Инсон қадри

Чоп этилди Mart 1, 2019 Инсон қадриda fikr bildirishni o'chirish

Инсонлар қадр-қиймати, баҳоси уларнинг ҳимматига қараб белгиланади. Кимнинг ҳиммати бу дунё бўлса, унинг қиймати ҳеч нарса эмас. Унинг белгиси агар ғазабланса, дунё матоҳи ёки ўзининг фойдаси ва шаҳватлари билан рози бўлиб қолади.

Кимнинг ҳиммати охират бўлса, унинг қадрию баҳоси жаннатдир. Охират учун амал қилса, унга жаннат бўлади. Унинг белгиси, унинг ғазабланиши Аллоҳнинг ҳақи учун бўлади, ўзи ва бу дунё учун ғазабланмайди. Кимнинг ҳиммати Аллоҳ бўлса, унинг қиймати Аллоҳ ризосидир. Унинг белгиси шуки, уни ҳеч бир нарса васвасага солмайди, орқага қайтармайди ва қўрқитмайди. Бу ҳақда Пайғамбар (алайҳиссалом) бундай деганлар:

“Умматимнинг яхшилари тез ифода қиладилар. Тез ифода қилишдан мурод нозик нарсаларда тез идрок қилишдир. Кимнинг ҳиммати охират бўлса – унинг баҳоси жаннатдир” (Абу Яъло ва Табаронийнинг Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан қилган ривояти).

 “Ислом нури” газетасининг 4-сонидан