Мақолалар

Ошуфта кўнгил

Чоп этилди Mart 2, 2019 Ошуфта кўнгилda fikr bildirishni o'chirish

  • Бир танишингиз.
  • Қанақа таниш, нима керак сенга?
  • Туямни йўқотдим.
  • Томда туя нима қилади?
  • Сен Аллоҳни олтин тахт устида, зарбоф кийимлар, атлас кўрпалар ичида қидираяпсанми, бу ишинг томда туя қидиришдан ҳам баттарроқ эмасми?
  • Нима истайсан мендан?
  • Сени, сени истайман. Уйғон бу узоқ уйқудан. Кел, Сени йўллар кутмоқда!

…Шаҳзодадан хавотир олиб ҳузурига келаётган Аҳмад унинг ўрнидан шаҳд билан турганини кўриб бир хавотирига минги қўшилди. Уни кўрган заҳоти Иброҳим Адҳам, томда кимдир бор, тез уни ушланглар, дея буйруқ берди. Томни текшириш учун кетган соқчини кўрган шаҳзода дарҳол сўради.

  • Нима бўлди, тополдингларми?
  • Ҳамма ёқни қидириб чиқдик, ҳеч ким йўқ!
  • Қанақасига, учиб кетмагандир ахир?!
  • Қуш бўлганда ҳам қутулолмасди. Аммо томда ҳеч ким йўқ. Шаҳзодам, истасангиз саройни бошдан оёқ қидириб чиқамиз.
  • Истамайман, ёлғиз қолдиринг мени.

Иброҳим Адҳам узоқ ўйга толди ва ниҳоят бир мунча муддат ўтгач, вазир Аҳмадни ҳузурига чорлаб, деди:

– Тахтимни сенга топширмоқчиман. Мени йўллар чорламоқда!

  • Ким чорламоқда, шаҳзодам?! – ҳайрат билан сўради вазир.
  • Овоз, бир овоз. Аммо у нотаниш эмас. Жуда таниш. Бу охирги мурожаат. Сенга гапиришдан олдин кўп ўйладим. Бу овозга қулоқ тутишим керак. Бўлмаса ҳалок бўламан. Энди кетишим керак. Рози бўл мендан, Аҳмад. Кетганим ҳақида отам султонга хабар берарсан.

Вазир Аҳмад ҳозироқ шаҳзодадан ажралиб қолаётгандек дарҳол бориб уни қучоқлади. Ғамгин бир алфозда: “Рухсат беринг, мен ҳам сиз билан бирга борай”, деди.

  • Йўқ, – кескин жавоб қайтарди Иброҳим Адҳом, – бу йўл фақат меники! Ёлғиз боришим керак!

Вазир Аҳмад уни бу йўлдан қайтаришга уринар, “Ахир ҳамма ерга бирга бормасмидик? Нима учун мени ташлаб кетяпсиз? Ўғлингиз-чи, ўғлингиз нима бўлади?. – деди.

  • Уни сенга қолдириб кетяпман, – жавоб қайтарди Иброҳим ҳам.
  • Ундай қилманг, шаҳзодам, ёлвораман!
  • Шундай жойлар борки, у ерларга ёлғиз бориш керак. Қабрга ёлғиз борамиз-ку! Мени яхши кўрсанг, йўлдан қайтарма!
  • Ё бирга йўлга чиқамиз ёки ўлдиринг мени.
  • Шаҳзода сифатида охирги марта буюраман сенга, шу ерда қол! – дея эшик томон йўналган шаҳзоданинг йўлини вазир Аҳмад тўсди.
  • Агар монелик қилсанг, соқчиларни чақириб зиндонбанд этаман сени!

Амрона оҳангда икки-уч бор айтилган бу гап Аҳмаднинг шаштини қайтарди. Шаҳзода шахдам қадамлар билан чиқиб кетгач, вазир Аҳмад ғам денгизига чўкди.

Шу аснода Иброҳим Адҳам йўлга тушди. Бир қирда чўпонга дуч келди. Ҳассасига суянган кўйи қўйларига термулиб турган чўпонга яқин келиб салом берди:

  • Ваалайкўм ассалом, – дея жавоб қайтарди чўпон. – Шаҳзодам, қаерга кетяпсиз?
  • Мени танийсанми? – бир оз ҳайрат билан сўради Иброҳим Адҳам.
  • Сизни бу ўлкада танимайдиган одам борми? Бунинг устига мен бегона эмасман, сарой чўпонлариданман.
  • Яхши, ундай бўлса сенга кийимларимни бераман.
  • Аммо шаҳзодам, мен бир фақир одамман. Бунинг эвазига берадиган ҳеч нарсам йўқ!
  • Сендан ким нарса сўраяпти? Устингдагиларни менга берсанг бўлди.
  • Қандай қилиб? Сиз шаҳзодасиз, буларни кийсангиз ҳеч ким сизни танимайди. Кейин сизни камситишлари ҳам мумкин.
  • Жуда яхши, мен шуни истайман.
  • Агар истасангиз, майли.
  • Аллоҳ рози бўлсин!

Шаҳзода чўпоннинг кийимларини кийгач, ундан розичилик сўраб, олис йўллар сари равона бўлди. Карвонга қўшилиб пойи пиёда жазирама бепоён саҳролар қаърига сингиб кетди гўё. Иброҳим Адҳам саройни тарк этганидан сўнг бир неча йиллар давомида ундан ҳеч қандай хабар бўлмади.

Орадан анча йиллар ўтди. Нишопурдан савдо қилиб қайтаётган карвон кишилари ўз шаҳарлари яқинидаги ғордан жуда ғалати овоз таралаётганини эшитдилар. Шаҳарга қайтгач, шаҳар қозисининг ҳузурига бордилар. Қози улардан нима гаплигини сўради. Шунда улардан бири сўз бошлади:

  • Биз савдогармиз, Нишонпур томон йўл олган карвонимиз саҳрога чиқиш учун ғор олдидан ўтишга мажбур. Ундан бошқа йўл йўқ!

(Давоми бор)

Ислом нури” газетасининг 4-сонидан