Дунё янгиликлари

Ислом дунёда энг тез тарақлаётган диндир

Чоп этилди Mart 4, 2019 Ислом дунёда энг тез тарақлаётган диндирda fikr bildirishni o'chirish

Туркиянинг Эрзурум Дипломатия академияси Отатурк университетида “Очиқ тамаддун ислом келажаги” мавзуида конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туркиянинг yeniasya.com.tr, Anadolu Ajansı ва бошқа кўплаб ахборот манбалари хабар бермоқда.

Унда Ислом динининг бугунги мавқеи ва мусулмонларнинг дунё тараққиётидаги ўрни каби мавзуларда маърузалар тингланди.

– Исломият дунёда энг тез тарқалаётган дин ҳисобланади, – дейди Ибн Халдун Университети ректори, профессор Ражаб Шантурк. – Бугун Ислом Европа ва АҚШда иккинчи дин деб тан олинди, Африка, Узоқ Шарқ ва Россияда ҳам тез тарқалмоқда. Статистика 50 йилдан кейин Европа ва Американинг кўпчилиги мусулмон бўлишини айтмоқда. Бу ҳолат нимадан дарак бермоқда? Демак келажагимизга шу нуқтаи назардан келиб чиқиб назар солишимиз муҳим.

Профессор ўз нутқида “Мусулмонлар фақат ўтмишга қарайвермасдан, келажакка қараб интилишлари лозимлигини, бугунги кундаги “Ислом бугун тезкор даврда яшаётган инсониятга ўзининг қандай ҳиссасини бериши мумкин?”, “Мусулмонлар сифатида дунёга нима ваъда берамиз?” каби энг долзарб бўлган саволларга жавоб беришнинг вақти келганини маълум қилган.

Islom.uz