Гўзаллик

Сепкил

Чоп этилди Mart 5, 2019 Сепкилda fikr bildirishni o'chirish

Сепкил бирор бир касаллик аломати ёки юздаги нуқсон деб қаралмайди. Хатто баъзиларга сепкил ярашади. Агар сепкилсиз янада жозибали кўринаман, деб ўйласангиз, унда қуйидагиларни тавсия этамиз.

Аввал сепкилларингизни қатиқ, кефир билан оқартириб кўринг. Бунинг учун тоза докани қатиқ ёки кефирда хўллаб, сепкил кўп жойга қўйинг. 10-15 дақиқадан кейин сув билан ювмасдан сочиқ билан артинг. Бу муолажани ҳар куни эрталаб ва кечкурун бир ҳафта давомида бажаринг. Агар бир ҳафтадан кейин ҳам сепкилларингиз оқармаса, демак, бу муолажа сизга ёрдам бермайди. Бошқа муолажани килиб кўринг. Тоза юзингизни 3 фоизли водород пероксид эритмаси ёки лимон шарбатига ботирилган пахта билан артинг. Бу муолажани кўзингизга сачратмасдан, эҳтиёткорлик билан бажаринг. Охирида терингизга сметана ёки крем суртинг.

Шунингдек, янги бодринг, нордон карамдан ҳам фойдаланишингиз мумкин. Янги бодринг ёки нордон карамни қирғичдан ўтказинг ва 25-30 дақиқага юпқа қатлам қилиб юзингизга қўйинг.

Сепкилга қарши курашишни яхшиси баҳорда, улар кўпайган вақтда бошлаш керак. Юқоридаги муолажалар ёрдам бермаса, шифокорга мурожаат қилишингизни маслаҳат берамиз.