Мақолалар

Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) айтадилар:

Чоп этилди Mart 5, 2019 Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) айтадилар:da fikr bildirishni o'chirish

  • Кимда қуйидаги тўрт хислат бўлса, у Аллоҳнинг энг яхши бандасидир: бошқаларнинг тавба қилганидан севиниш, гуноҳкорнинг кечирилишидан ҳурсанд бўлиш, ёмонларнинг ислоҳ бўлишларини сўраб дуо қилиш, яхшига ёрдам бериш.
  • Тўрт нарсани ортга суринг: уйқуни қабрга, роҳатланишни сирот кўпригига, ўзни оқлашни торозу (ҳисоб-китоб куни)га ва орзу-истакларни жаннатга…
  • Қандай гап гапирганингни, кимга гапирганингни, қачон гапиганингни ҳеч қачон унутма.
  • Зулм, аҳдга вафосизлик ва хийла деб аталган уч ёмон хислат кимда бўлса, унинг зарари айланиб келиб, соҳибига тегади.
  • Бир ҳаромни оғзимга олмаслик учун етмиш ҳалолни тарк этдим.
  • Маслаҳат сўраган кишингдан ҳеч нарсани сир сақлама. Чунки кейин бошингга бир бало келса, ўзингга ўзинг бундай дема: “Ё Раб! Мени инсонлар назарида буюк, Ўзингнинг назарингда кичик қилма!”
  • Тўғрилик омонатдорлик, ёлғончилик эса хиёнатдир.
  • Кўп ёлғон ва ҳасаддан қалб қаттиқлашади.
  • Ўзингга қабр эмас, қабрга ўзингни ҳозирла!
  • Қариндошлар орасидаги думшанлик ўрмонга тушган олов кабидир.
  • Сабр қилинг. Ҳар нарсанинг боши сабрдир.
  • Чиройли амал қилсам, қўллаб-қувватланг! Хато қилсам қаршилик қилинг.
  • Китоблар ақлли кишиларнинг боғчалари, фазилатли кишиларнинг хушбўй гулзорларидир.
  • Қабрга ҳозирликсиз кириш, кемасиз денгизга чиқишдек гап.
  • Оқил инсон кечиришни қарз, яхшилик қилишни фарз деб қабул қилади.
  • Ҳаромни тарк этиш, ҳалолни талаб этишдан кўра яхшироқ.
  •  Агар мен Аллоҳга ва Унинг Расулига қарши иш қилсам, менга итоат этманг!
  • Феълинг ислоҳ қил, инсонлар сени ҳурмат қилади.
  • Режаларингни ошкор этма, унда ишларинг амалга ошмайди.

Имрон ЯҚУБОВ тайёрлади.

“Ислом нури” газетасининг 2019 йил, 4-сонидан