Дунё янгиликлари

Қадимий масжидни тубдан таъмирлашга Европа Иттифоқи грант ажратди

Чоп этилди Mart 5, 2019 Қадимий масжидни тубдан таъмирлашга Европа Иттифоқи грант ажратдиda fikr bildirishni o'chirish

 

Грециянинг Лесбос оролида жойлашган ва айни чоқда қаровсиз қолган қадимий масжид тубдан таъмирланади.

“Волида” масжидини 1615 йил усмонийлар барпо этган. Греция маданият вазирлиги 1981 йилда масжидни тарихий обида сифатида эътироф этиб, муҳофаза остига олганини билдирган бўлса-да, шу пайтгача бу ерда таъмирлаш ишлари амалга оширилмаган.

“Волида” масжиди Европа Иттифоқи ажратган 1,2 миллион евролик грант асосида қайта тикланади ва музейга айлантирилади.