Ўзбекистон янгиликлари

Қатар компанияси Ўзбекистонда арзон электр энергияси ишлаб чиқармоқчи

Чоп этилди Mart 5, 2019 Қатар компанияси Ўзбекистонда арзон электр энергияси ишлаб чиқармоқчиda fikr bildirishni o'chirish

 

Қатарнинг Redco International компанияси муқобил энергия манбаларидан фойдаланиб, мамлакатимизда электр энергияси лойиҳаларини амалга оширишни мақсад қилган.

Бу ҳақда ЎзА Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига таяниб хабар бермоқда.

Компания раҳбари Сауф Раҳмон Хон икки томонлама ўзаро мулоқотлар чоғида бу каби муқобил лойиҳалар Озарбойжон, Покистон, Нигерия ва Қозоғистонда ҳам қўлланилганига аҳамият қаратди.

Ушбу мамлакатларда ишлаб чиқарилган электр энергияси нархи – бор-йўғи 336 сўмни ташкил этгани мутахассислар томонидан эътироф этилди.

Албатта, Ўзбекистон қайта тикланувчи ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда арзон энергия ишлаб чиқариши аҳоли, инвестор ва давлат учун ҳам фойдалидир.