Мақолалар

Қайсини танласангиз, ўша ғолиб бўлади

Чоп этилди Mart 5, 2019 Қайсини танласангиз, ўша ғолиб бўладиda fikr bildirishni o'chirish

Нуроний отахон невараларига одоб-ахлоқни ўргатар экан, уларга дедики: “Ичимда икки бўри орасида бир жанг бормоқда. Даҳшатли уруш. Бўриларнинг бири қўрқув, ғазаб, ҳасад, қайғу, пушаймонлик, очкўзлик, кибр, ўзига мафтунлик, айбдорлик, жаҳл, камситиш, ёлғончилик,  мағрурлик ва худбинлик тимсолидир.

Иккинчиси эса завқ, ҳузур, севги, умид, баҳам кўриш, жўмардлик, хотиржамлик, камтарлик, назокат, ёрдамсеварлик, дўстлик, марҳамат ва инончнинг тимсол.

Айни уруш сизнинг ичингизда ҳам, бошқа инсонларнинг ичида ҳам давом этмоқда”.

Болалар бу сўзларни эшитиб бир зум ўйга толдилар. Сўнгра улардан бири бобосидан: “Бўриларнинг қайси ғолиб бўлади?” деб сўради.

Отахон қисқа қилиб: “Қайси бирини парвариш қилсангиз, ўша ғолиб бўлади”, деб жавоб берди.

Дамин ЖУМАҚУЛ таржима қилди