Ўзбекистон янгиликлари

Бухородаги тарихий обида XVII аср ҳолатига қайтарилди

Чоп этилди Mart 5, 2019 Бухородаги тарихий обида XVII аср ҳолатига қайтарилдиda fikr bildirishni o'chirish

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Бугунги кунда пойтахтимиз, барча вилоятлар,  шаҳарлар, қишлоқларимизда катта ўзгаришлар рўй бераётир. Юртимиздаги тарихий обидаларимиз, масжидлар ва мадрасалар қайта таъмирланмоқда. Жумладан, Бухоро вилоятининг “Жўйбори Калон” ўрта махсус ислом билим юрти кириш қисми, дарвозахонаси ва пештоқи XVII аср ҳолатига қайтарилди.

Билим юрти дарвозахонаси безаксиз ҳолатда эди. Ҳозирда кириш қисми пештоқининг безаклари баҳор гуллари рангидай кошин билан парчинкорий қилинди.

Машҳур ганчкор уста Бахтиёр Ҳамроев шогирди уста Амин билан биргаликда ислимий ва геометрик нақшлар асосида гулдасталар, оқ, кўк, зангори рангли сиркор безаклар билан моҳирона ижод қилишди.

Билим юрти жамоаси XVI – XVII асрларда мадрасанинг меъморий безаклари, рангтасвири, жозибали меъморчилик санъати қандай юксак эътиборга эга эканлиги ҳақида умумий тасаввур ва тушунча ҳосил қилдилар.

Ота-боболаримиз бизга мерос қолдирган обидаларни таъмирлаб асраш барчамизнинг бурчимиздир.

 

 

Роҳат Муҳаммадшоева,

“Жўйбори Калон” ўрта махсус Ислом билим юрти мудири ўринбосари