Мақолалар

Бувимнинг насиҳатлари

Чоп этилди Mart 6, 2019 Бувимнинг насиҳатлариda fikr bildirishni o'chirish

Бувим раҳматли бундай дер эдилар: «Ота-боболаримиз ҳафтанинг бир куни ўтса э-воҳ, умрнинг бир куни ўтиб кетдия», деб йиғлар эканлар.  Болагинам, бу гапнинг мағзини чақ. Ҳар бир кунингни бир оқ қоғоз деб бил. Вақтни эса қалам…  Оппоқ қоғозга қалам билан қандай «белги қўйиш» ҳар кимнинг ўзига боғлиқ. Улуғлар бундай таълим берганлар: содир этилган хатони тўғирлаш мумкин. Аммо бой берилган фурсатни қайтариб бўлмайди. Шунинг учун вақтнинг қадрига ет!  Ёдингда тут, бу дунё фонийдир, унинг ниҳояси бор. Аммо баъзи ёшлар ҳаётнинг ана шу энг қимматли мезонини унуттадилар. Вақтларини беҳуда нарсаларга сарф этадилар. Сен ана шу хатога йўл қўйма, қимматли вақтнинг ҳар онини ўз фойдангга хал эт! Оқ қоғозларни фақат яхшилик билан, хайрлар билан тўлдир. Шунда бир кун келиб ортингга боқиб, афсус  надомат чекмайсан.

Абдуҳамид ИСҲОҚОВ,

Фарғона вилояти, Риштон тумани

“Ислом нури” газетасининг 2019 йил, 4-сонидан