Ўзбекистон янгиликлари

“Бағрикенг аёл” номинациясига 60та фарзанди бор аёл муносиб топилди

Чоп этилди Mart 6, 2019 “Бағрикенг аёл” номинациясига 60та фарзанди бор аёл муносиб топилдиda fikr bildirishni o'chirish

Кеча Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театрида ўтказилган “Ўзбегим аёли” Миллий мукофотини тантанали топшириш маросимида “Бағрикенг аёл” номинацияси ғолибаси аниқланди.

60 нафар болани улғайтирган навоийлик Мунаввар ая Пардаева “Ўзбегим аёли” Миллий мукофотининг “Бағрикенг аёл” номинацияси ғолибаси, деб эътироф этилди.

– Ёшлигимдан меҳрга муҳтож болаларга меҳр улашишни хоҳлардим. Кейинчалик бу орзуйим мақсадга айланди ва мен ана шунча меҳрга муҳтож болаларни бағримга олдим, – дейди Мунаввакр ая.