Дунё янгиликлари

Мисрда Ислом динига бағишланган йирик анжуман ташкил этилди

Чоп этилди Dekabr 13, 2018 No Comments

Ал Азҳар мажмуаси Олимлар кенгаши ва Кенгаш қошидаги Ислом тадқиқотлари форуми ташаббуси билан «Ислом фанларида янгиликлар ва динлар бирлиги» мавзусидаги анжуман ташкил этилди. Бу ҳақда Alahram портали хабар берди.

2019 йилнинг апрел-май ойларида ташкил этиладиган конференция Ал Азҳар шайхи Аҳмад Тоййиб раҳнамолигида ўтказилиши маълум қилинган. Анжуманда бутун дунёдан мусулмон уламолар ташриф буюриши айтилган.

Анжуман доирасида диндаги янгиликлар, диннинг бирлиги масалалари муҳокама қилиниши, шу юзасидан иштирокчилар ўртасида стратегия ишлаб чиқилиши айтилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба: Muslim.uz

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan