Инфографика

Муаммога учраганда ўқиб юриладиган 16 оят

Чоп этилди Mart 7, 2019 Муаммога учраганда ўқиб юриладиган 16 оятda fikr bildirishni o'chirish

 

ҚАЧОНКИ

Кўнглингиз ғамга ботганда 9. 51.

Айтинг: «Бизга Аллоҳнинг ёзиб қўйганидан ўзга нарса етмайди. У хожамиздир. Аллоҳга эса, фақат мўминлар таваккул этсинлар!» (Тавба сурасининг 51-ояти).

***

Қаттиқ сиқилганингизда 13. 28.

Улар имон келтирган ва қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур (ва таскин топур) (Раъд сурасининг 28-ояти).

***

Хато қилганингизда 10. 85.

Бас, улар дедилар: «Аллоҳгагина таваккул қилдик. Эй Раббимиз! Золимлар қавмига бизни фитна (алданувчи) қилиб қўймагин! (Юнус сурасининг 85-ояти).

***

Машаққатга учраганингизда 94. 05.

Бас, албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир (Шарҳ сурасининг 5-ояти).

***

Қадрингизга етмаганларида 76. 22.

Албатта, бу сизлар учун мукофот ва сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз (Аллоҳ наздида) мақбулдир (Инсон сурасининг 22-ояти).

***

Ўзингизни бахтсиз сезганингизда 14. 34.

Шунингдек, сизларга барча сўраган нарсаларингиздан ато этди. Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсиз. Ҳақиқатан, инсон (ўзига) ўта золим ва (Раббига) жуда ношукрдир (Иброҳим сурасининг 34-ояти).

***

Ўзингизни омадсиз ҳис қилганингизда 12. 87.

«Эй ўғилларим! Борингиз-да, Юсуф ва унинг укасини излангиз ва Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофирлар қавмигина ноумид бўлур» (Юсуф сурасининг 87-ояти).

***

Соғлигингиз ташвишга солганда 16. 69.

Сўнгра турли мевалардан еб, Парвардигорингиз (сиз учун) қулай қилиб қўйган йўллардан юрингиз!» Уларнинг қоринларидан одамлар учун шифо бўлган турли рангдаги шарбат (асал) чиқур. Албатта, бунда фикр юритадиган қавм учун аломат бордир (Наҳл сурасининг 69-ояти).

***

Ҳаётдан кўп нарса истаганингизда 51:15-18.

Албатта, тақводорлар (жаннатдаги) боғларда ва булоқлар узра бўлурлар. Парвардигорлари уларга ато этган нарсаларни (мукофотларни) олган ҳолларида (бўлурлар). Зеро, улар бундан илгари (дунёда) эзгу ишларни қилувчи эдилар. (Улар) туннинг озгина (қисмидагина) ухлар эдилар. Саҳарларда улар (Аллоҳдан) мағфират сўрар эдилар (Зориёт сурасининг 15-18-оятлари).

***

Яқин дўст топишни истаганингизда 9.119.

Эй имон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва (имонда) содиқ кишилар билан бирга бўлингиз! (Тавба сурасининг 119-ояти)

***

Гуноҳ иш қилиб қўйганингизда 39. 53.

(Эй Муҳаммад!) Ўз жонларига (гуноҳ билан) зулм қилган бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. Албатта, Унинг ўзи Мағфиратли ва Раҳмлидир (Зумар сурасининг 53-ояти).

***

Осойишталик истаганингизда 5. 16.

У билан Аллоҳ ризосини топишга интилганларни (У) тинчлик ва саломатлик йўлларига йўллаб, Ўз изни билан уларни зулматлардан нурга чиқарур ва тўғри йўлга ҳидоят қилур (Моида сурасининг 16-ояти).

***

Тавба қилганингизда 4. 110.

Кимда-ким бирор ёмон иш қилса ёки ўз жонига жабр қилса, сўнгра Аллоҳдан кечирим сўраса, Аллоҳнинг (қанчалик) кечирувчан ва раҳмли эканини идрок этади (Нисо сурасининг 110-ояти).

***

Туғишганларингизнинг жаннат аҳлидан бўлишини истаганингизда 14: 41.

Эй Раббимиз! Ҳисоб-китоб қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мўминларни мағфират қилгин!» (Иброҳим сурасининг 41-ояти).

***

Жаннатга тушишни истаганингизда 103. 1-3.

Аср билан қасамёд этурманки, (ҳар бир) инсон зиёнда (бахтсизликда)дир! Фақат имон келтирган ва солиҳ амалларни қилган, бир-бирларига ҳақиқатпарвар бўлишни тавсия этган ва бир-бирларига сабрли бўлишни тавсия этган зотларгина бундан мустаснодирлар (Аср сураси)

ҳамда қашшоқликдан қутулишни қасд қилганда Воқеа сурасини ўқишни одат қилсангиз, шоядки, Аллоҳ таоло ана шу оят-дуолар шарофати ила мушкулларингизни осон айласа!

Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади