Мақолалар

Воизлик санъати – беқиёс санъат

Чоп этилди Mart 7, 2019 Воизлик санъати – беқиёс санъатda fikr bildirishni o'chirish

Айтишларича, Ҳусайн Воиз Кошифий катта олим ва адиб бўлишига қарамай, жуда оддий, фақирона ҳаёт кечирган, кўпинча ёлғиз ўзи мутолаа билан машғул бўлиб, кечалари узоқ вақт ишлар экан. Бир ўғри унинг уйини тунамоқчи бўлиб, пойлаб юради. Зийрак Кошифий буни сезиб қолади. Ўғри бир кеча пайт пойлаб, Кошифийнинг уйига киради. Кошифий ҳеч нарса билмагандай, ўрнидан туриб, ўғри билан салом-алик қилиб:

– Бир келиб қолибсиз, марҳамат ўтиринг, – деб олдига нон-чой қўяди ва ширин сўзлар билан суҳбат бошлайди. Ўғри унинг сўзларига маҳлиё бўлиб тинглаб ўтиради. Кошифий турли ривоятларни айтиб, гап орасида бир ўғрининг бировнинг уйига кирганини ҳикоя қила бошлайди: «Ўғрини кўрган уй эгаси, – Вой-дод ёрдам беринглар, уйимни ўғри босди, – дея шовқин солибди, деб ҳикоясини давом эттиради Кошифий, – хонанинг деворларини мана бундай қилиб ура бошлади (деворни гурсиллатиб қаттиқ уради) ва овозини баланд чиқариб, уйимга ўғри кирди, деб қичқиради (бу гапларни Кошифий овозини баралла қўйиб айтарди). Шунда қўни-қўшнилар югуриб чикдилар ва ўғри қўлга олинди». Кошифийнинг ҳикояси тугамасданоқ дарҳақиқат унинг қўшнилари уйғониб, кириб келадилар ва ўғри ушланади.