Мақолалар

Икки каромат

Чоп этилди Mart 8, 2019 Икки кароматda fikr bildirishni o'chirish

Бир куни ёш йигит Жунайд Боғдодийнинг олдига келиб, у зотга савол билан мурожаат қилди:

– Эй устоз, Муҳаммад (алайҳиссалом)нинг: “Мўминнинг фаросатидан қўрқинглар. Чунки у Аллоҳнинг нури билан боқади”, деганларини тушунтириб беринг.

Жунайд Боғдодий бир муддат унга тикилиб турди, кейин бундай деди:

– Имон келтир, мусулмон бўладиган вақтинг келди!

Йигит ҳали имон лаззатини тотмаган эди.  Бир сўз билан ҳам саволига жавоб олди, ҳам имон келтирди.

Воқеага гувоҳ бўлганлар, Жунайд Боғдодийнинг бир каромати бор, дейишади. Аслида унинг иккита каромати бор эди. Биринчиси йигитнинг имон соҳиби эмаслигини билгани, иккинчиси эса унинг мўмин бўладиган вақти келганини англаганидир.

Имрон ЯҚУБОВ тайёрлади.

“Ислом нури” газетасининг 2019 йил, 4-сонидан