Ўзбекистон янгиликлари

«Умра» тадбирини туристик фирмалар ҳам ташкил этиши мумкин бўлади

Чоп этилди Mart 7, 2019 «Умра» тадбирини туристик фирмалар ҳам ташкил этиши мумкин бўладиda fikr bildirishni o'chirish

Вазирлар Маҳкамасининг фуқароларнинг виждон эркинлиги ва диний эътиқодга бўлган конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ишларнинг самарадорлигини янада ошириш, зиёратларни юқори савияда ва тизимли ташкил этиш ҳамда ушбу йўналишда бозор механизмларини жорий этиш мақсадида фармойиши қабул қилинди.

Унга кўра, “Умра” тадбирининг туристик фирмалар ҳам ташкил этишини йўлга қўйиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади. Бунда лицензия шартларига қўшимча киритган ҳолда туризм фаолияти субъектлари танлаб олинади ва “Умра” тадбирини ташкил этиш учун ҳамкорлик шартномаси тузилади.

Амалга ошириш муддати – 2019 йил апрель, масъуллар – Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.