Дунё янгиликлари

БМТнинг махсус маърузачиси Шинжонга боради

Чоп этилди Mart 7, 2019 БМТнинг махсус маърузачиси Шинжонга борадиda fikr bildirishni o'chirish

 

БМТнинг диний эркинлик масалалари бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шоҳид Хитойнинг Шинжон мухтор туманидаги лагерларга бориш ниятини билдирди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”.

БМТ маълумотига кўра, бу лагерларда тахминан 1 миллион уйғур ва бошқа мусулмон халқлар вакиллари сақланади. Хитой ҳукумати мазкур лагерлар аслида “касбий таълим марказлари” эканини ва у ерларда радикал шахслар жамиятга фойдали кишиларга айлантирилаётганини иддао қилади.

“Хитойнинг Шинжон мухтор туманига бориш учун рухсат сўрадим. У ерни ўз кўзим билан кўрмоқчиман. У ердаги лагерлардан келаётган маълумотлар хавотир уйғотяпти”, деди Аҳмад Шоҳид.

Хитой томони ҳозирча БМТ махсус маъруазичисининг сўровига жавоб қайтаргани йўқ.